Адлия вазирлиги энг яхши ҳуқуқ билимдонига “SPARK” совға қилади

Адлия вазирлиги аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида “Ҳуқуқ билимдонлари” танловини ўтказади.
Танлов 1 ноябрь куни бошланади. 3 босқичда бўлиб ўтадиган танлов ғолиблари Янги йил байрами арафасида эълон қилинади.
Ғолибларга қуйидаги совғалар топширилади:
1-ўрин – “SPARK” автомашинаси;
2-ўрин – Малайзияга 2 кишилик йўлланма;
3-ўрин – iPhone 11 PRO.
Бундан ташқари, биринчи босқич ғолибига алоҳида қимматбаҳо совға ҳам берилади.
Танлов шартлари оддий:
1. @huquqiyaxborot каналига белгиланган тартибда дўстларингизни қўшинг.
2. Тест саволларига жавоб беринг.
3. Финалда иштирок этиб SPARK ютиб олинг.
Танловнинг 1-босқичи шартлари билан //bit.ly/2q49fFX манзили орқали тўлиқ танишинг.
Эслатма: Олий юридик маълумотлилар, шунингдек адлия органлари ва муассасалари ходимлари ҳамда уларнинг яқин қариндошларининг танловда иштирок этиши тақиқланади.
P.S. Совғалар учун харажатлар ҳамкорлар томонидан қопланади.
Ҳуқуқни билиш фойдали, билимингиз билан “SPARK” ютинг!

 

ЎзА