Америкалик ҳарбийлар полицияга ҳужум қилгани учун ҳибсга олинди

“РИА Новости“ нинг маҳаллий ахборот манбаларига асосан тарқатган хабарига кўра, Японияда америкалик ҳарбийлар полицияга ҳужум қилгани учун ҳибсга олинган. Ҳодиса кечки пайт Окинава префектурасидаги Онна аҳоли пунктида содир бўлган.
Уч нафар Америка ҳарбий денгиз кучлари хизматчилари маҳаллий полиция патруль автомобилига кетма-кет зарба беришган, ҳуқуқ ҳимоячиларининг автомобили ойнасини синдирган. Ҳибсга олингач, улар алкоголь таъсирида экани аниқланган.
Айтиш жоиз, Окинавада 25 минг америкалик ҳарбий ва уларнинг 19 минг оила аъзоси мавжуд.

 

ЎзА