Туркманистон ва Малайзия Қўшилмаслик ҳаракати доирасида ҳамкорликни ривожлантиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Малайзия бош вазири Маҳатхир Муҳаммад билан учрашуви якунида фикр билдирган, дейилади “Бугунги Туркманистон” агентлиги хабарида.
Таъкидланишича, музокаралар давомида савдо-иқтисодий ҳамкорликка катта эътибор қаратилган. Бердимуҳамедов малайзиялик ҳамкорларга Туркманбоши халқаро денгиз порти инфратизимидан биргаликда фойдаланишни тавсия қилган.
Мулоқотда, шунингдек, икки томон нефт-газ соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

 

ЎзА