Тошкентда дунё машҳурларининг мум-ҳайкаллари музейи очилди

Тошкент шаҳрининг янги боғида, “Tashkent City” ҳудудида «Юлдузлар музейи» мум музейи очилди. 
Бу жой нафақат маҳаллий аҳоли, балки ички ва ташқи туристларнинг ҳам севимли жойларидан бирига айланиши кутилмоқда.
Маълумки, Европага саёҳат қиладиган сайёҳларнинг аксарияти “Мадам Тюссо” музейига ташриф буюради ҳамда Голливуд юлдузлари, олимлар, сиёсатчилар ва бошқа машҳур инсонлар ҳайкаллари билан суратга тушиб, улар билан ижтимоий тармоқларда бўлишишади. «Юлдузлар музейи»даги ҳар бир экспонат, унинг атрофидаги муҳит энг кичик деталларигача ўйлаб ишланган – жонли қўғирчоқлар, замонавий тарихда ўчмас из қолдирган улкан шахслар ҳайкалларининг тўплами ва ҳоказолар.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилишича, музейда тез орада Ўзбекистоннинг таниқли шахслари ҳайкаллари ҳам намоён бўлади ва бу барчада катта қизиқиш уйғотиши шубҳасиз.
photo5278319545142062030.jpg
photo5278387345495796554.jpg
photo5278387345495796555.jpg
photo5280548238031694511.jpg
photo5280548238031694512.jpg

 

ЎзА