Сайловлар бўйича саволингиз борми?

Жорий йилнинг 22 декабр санасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари учун сайловлар бўлиб ўтади.
Табиийки сайловлар бўйича аҳолида турлича саволлар бўлиши мумкин. Шу сабабли марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида 14-октябр санасидан телефон қўнғироғи маркази (Call center) иш бошлайди.
Call center душанбадан жумага қадар, соат 09:00 дан 18:00 гача мурожаатчиларнинг саволларига жавоб беради. Марказ рақамлари 11-97.
Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, тезкор қўнғироқ марказини ташкил этишдан мақсад, фуқароларнинг қизиқтирган саволларига жавоб бериш ва шу билан бирга сайловчиларнинг фикр ва мулоҳазаларни ўрганишдир.

 

ЎзА