Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 10 октябрь куни Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди.
Аввал хабар қилинганидек, мажлисда Ҳамдўстлик доирасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган комплекс масалалар муҳокама қилинади. Давлат раҳбарлари, шунингдек, халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашадилар.
Саммит якунида бир қатор ҳужжатларни қабул қилиш кўзда тутилган.
Президент Шавкат Мирзиёев МДҲ саммити доирасида Ашхободда қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

 

Умар АСРОРОВ, ЎзА