Япония банки билан музокаралар

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Токиода Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов Япониянинг “Sumitomo Mitsui Banking Corporation” (SMBC) банки раҳбари Нобуюки Кавабата билан учрашди.
“Sumitomo Mitsui Banking Corporation” банки Sumitomo ва Mitsui гуруҳлари таркибига киради ҳамда Япониянинг йирик банкларидан бири саналади. Унинг бош қароргоҳи Токио шаҳрида жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, учрашув Япониянинг йирик компаниялари билан янги инвестициявий лойиҳаларни муҳокама қилиш ва келгусида ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилди. Унда томонлар Ўзбекистон ва Япония ўртасида ахборот технологиялари соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларини сафарбар қилишга тайёр эканликларини билдирди.
Учрашув якунида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишиб олинди.

 

Роман БОНДАРЧУК, ЎзА