Европада мамлакатимизнинг турли соҳалардаги имкониятлари намойиш қилинмоқда

Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги элчихонаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Европанинг қатор давлатларида юртимизнинг турли соҳалардаги имкониятларини тарғиб қилиш мақсадида учрашув, қабул ва маданий тадбирлар ўтказилмоқда.
Ана шундай тадбирлар Нидерландиянинг Гаага шаҳрида, Люксембург герцоглигида, Европа Парламентида, Бельгиянинг пойтахти Брюсселда ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Д.Ҳакимов, Европа Парламентининг Марказий Осиё бўйича делегация раиси Ф.Мартишелли, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Д.Қурбаниязов, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили П.Бурман сўз олиб, тадбирнинг ташкил этилиши билан табриклади.
Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Оролбўйининг бугунги ривожланиш босқичлари, бу ерда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, инвесторлар учун яратилган имкониятлар, сайёҳлик салоҳияти тўғрисида тақдимот қилинди.
Бўлиб ўтган тадбирларда Ўзбекистон Республикаси филармонияси Қорақалпоғистон бўлими ходимлари ўзларининг куй-қўшиқлари ва рақслари билан йиғилганларда катта таассуротлар қолдирди.
photo_2019-10-01_17-43-36.jpg

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА