Парадзюдо бўйича Тошкент Гран-присида Ўзбекистон терма жамоаси 1-ўринни қўлга киритди

Кеча пойтахтимиздаги кўп тармоқли “Ҳумо Арена” муз саройида парадзюдо бўйича ўтказилган IBSA Гран-приси якунланди.
Тошкент Гран-присидан фарқли ўлароқ IBSA Гран-присида Ўзбекистон терма жамоаси норасмий умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.
Икки кун давом этган мусобақаларда парадзюдочиларимиз тўртта олтин, учта кумуш ва иккита бронза медалини ўз ҳисобларига қўшиб қўйишди ва медаллар жамғариш бобида дунёнинг 35 давлати вакиллари орасида тенгсиз бўлди.
Жумладан, эркаклар ўртасидаги баҳсларда терма жамоамиз иккитадан олтин, кумуш ва бронза медалига сазовор бўлди. Аёлларимиз эса терма жамоамиз захирасига иккита олтин ва битта кумуш медални қўшиб қўйдилар.
Бу борада биздан кейинги энг яхши натижа Эрон терма жамоасига тегишли бўлиб, улар IBSA Гран-приси баҳсларини иккита олтин медаль билан якунлашди. Озарбайжонлик парадзюдочилар эса Тошкент татамиларида битта олтин, учта кумуш ҳамда еттита бронза медали билан кучли учликка якун ясаб беришди.
IBSA Гран-присида ғолиб ва совриндор бўлган парадзюдочиларимиз билан танишинг:
Эркаклар:
Paralimpiya (1).jpg
Учқун Қуронбоев – олтин
Довурхон Кароматов – олтин
Шерзод Намозов – кумуш
Ширин Шарипов – кумуш
Жалолиддин Авазов – бронза
Сулаймон Алаев – бронза
Аёллар:
Paralimpiya (8).jpg
Парвина Самандарова – олтин
Нафиса Шерипова – олтин
Васила Алибоева – кумуш
Таъкидлаш жоиз, IBSA Гран-присидаги муваффақият орқали спортчиларимиз нафақат олтин, кумуш ва бронза медаллари, балки Токио-2020 Паралимпия ўйинлари учун қимматли рейтинг очколарини ҳам қўлга киритишди.
Paralimpiya (2).jpg
Paralimpiya (3).jpg
Paralimpiya (7).jpg
Paralimpiya (5).jpg
Paralimpiya (4).jpg
Paralimpiya (9).jpg
Paralimpiya (10).jpg
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

 

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА