Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 24 сентябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9424.54 сўм этиб белгиланди. Бу эса доллар курсининг ўтган ҳафта белгиланган қийматига нисбатан (+13.24) сўмга ошганини кўрсатади.
Евро курси эса 16 сентябрдаги кўрсаткичга нисбатан (-38.11) пастлаб, 10383.02 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, Россия рублида кўтарилиш (+0.76) кузатилиб, 147.27 сўмни ташкил этди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
photo5206423098277080013.jpg

 

ЎзА