"Барселона" қишда Неймарни сотиб олади

«Барселона» спорт директори Хавьер Бордас клуб яна «ПСЖ» форварди Неймар мавзусига қайтиши ҳақида хабар берди.
– Биз Неймарнинг ортга қайтиши учун барча ишни амалга оширамиз. У – “Барселона”нинг кейинги трансфер ойнасидаги асосий мақсади бўлади, – дейди Х. Бордас.
Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар бразилиялик юлдузни жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи эди, бироқ «ПСЖ» билан келишувга эриша олишмади.
Маълумот учун, Неймар “Барселона” сафида 2013-2017 йилларда тўп сурган.

 

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА мухбири