Қуръа натижалари қайси жамоаларнинг имкониятини оширди?

Кеча Ўзбекистон кубоги ҳамда Лига кубогининг ярим финал ўйинларига қуръа ташланди.
Қуръа Ўзбекистон кубогида АГМК ҳамда “Пахтакор” жамоалари имкониятларини оширди. Сабаби, бу жамоалар рақиблари “Бунёдкор” ҳамда “Насаф”ни ўз майдонларида қабул қилишади. Сир эмаски, ўз уйингда “деворлар ҳам сени суяб юборади”…
Лига кубоги қуръасида эса омад яна АГМК ва бу сафар “Қўқон-1912” жамоаларига кулиб боқди. Бу жамоалар “Динамо” ҳамда “Пахтакор”га қарши кечадиган ўйинларда мезбон вазифасини бажарадиган бўлди.
Қуръа натижалари:
Ўзбекистон кубоги
АГМК – “Бунёдкор”
“Пахтакор” – “Насаф”
Олмалиқ ва Тошкентдаги учрашувлар 26 сентябрь куни ўтказилади. Бир учрашувдан иборат бўлган ўйинда ғалаба қозонган жамоа финалга йўлланма олади.
Лига кубоги
АГМК – “Динамо”
“Қўқон-1912” – “Пахтакор”
Олмалиқ ва Қўқондаги учрашувлар 22 октябрь куни ўтказилади. Бунда ҳам ғолиб жамоага финал йўлланмаси тақдим этилади.

 

Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА