Институтда янги ўқув йили «Мустақиллик дарслари» билан бошланди

Бугун, 4 сентябрь куни юртимиз бўйлаб барча таълим муассасаларида янги 2019-2020 ўқув йили бошланди.

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида янги ўқув йили «Мустақиллик дарслари» билан бошланди. Малакали профессор-ўқитувчилар, депутатлар, сиёсатчилар каби таниқли давлат ва жамоат арбоблари томонидан ўтилган дарсларда мустақилликнинг тарихий моҳияти, уни қўлга киритиш учун курашган, озод ва обод ватанда, фаровон ҳаёт кечиришни орзу қилган ота-боболаримиз, улардан бизга мерос бўлиб келаётган маънавий-маърифий бойликлар, мустақилликни қўлга киритишдаги қийинчиликлар билан бир қаторда ўткан 28 йиллик тарихимиз давомида қўлга киритилган ютуқлар, тарихий натижалар, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самараси каби мавзуларда талабалар билан суҳбатлар, савол-жавоблар, мулоҳазалар олиб борилди.

Айниқса, сўнгги йилларда Президентимиз раҳбарлигида халқнинг фаровон ҳаётини таъминлаш, ислоҳотлар натижасини кеча ёки эртага эмас, бугун кўриши, ҳаётидан мамнун бўлиши учун олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, мамлакатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистонга ташрифи натижалари, Мўйноқ, Бўзатов каби олис туманларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.

«Мустақиллик дарслари»да талаба-ёшлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.

 

Ислам Матеков,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.

Муаллиф олган расмлар.

  04.09.2019, 10:36  |    247 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!