Энди банкка 5 кунга пул қўйиб ҳам даромад кўриш мумкин

Халқ банки Сизнинг диққатингизга янги “Айнан сиз учун” номли жамғарма омонатини ҳавола этади!
Халқ банки Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами муносабати билан байрам туҳфаси сифатида “Айнан сиз учун” номли миллий валютадаги жамғарма омонатини таклиф қилади.
Омонатнинг энг кам миқдори 100 000 сўм.
Омонат муддати Сиз учун қулай бўлиб, ўзингиз истаган муддатга – хоҳласангиз 5 кунга, хоҳласангиз 95 кунга, бўш пул маблағларингизни жойлаштиришингиз мумкин.
Жумладан, 
5, 10, 15, 20, 25 ва 30 кунга йиллик 16%;
35, 40, 45, 50, 55, 60 ва 65 кунга йиллик 18%;
70, 75, 80, 85, 90 ва 95 кунга йиллик 20%.
Маблағлар жисмоний шахслардан нақд ёки нақдсиз шаклда, шунингдек, “Xalq Mobile” иловаси орқали “Онлайн” режимида ҳам қабул қилинади.
Маблағингизни ишончли ва даромадли омонатларга жойлаштиринг ва даромадга эга бўлинг!
Халқ банки – Сизнинг оилангиз банки!

 

ЎзА