Мамлакатимизнинг Пекин шаҳридаги элчихонаси янги бинода фаолият бошлайди
2019 йилнинг 19-20 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хитой Халқ Республикасига расмий ташрифни амалга оширади. Бу ҳақида вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ташриф дастурида Хитой Раиси ўринбосари Ван Сишан ва Давлат кенгаши аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувлар кўзда тутилган.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари мамлакатимизнинг Пекин шаҳридаги Элчихонаси янги биносининг очилиш маросимида ҳам иштирок этади, дейилади хабарда.

 

ЎзА