Черногорияда ёпиқ биноларда тамаки чекишни тақиқловчи қонун кучга кирди

14 августдан Черногорияда ёпиқ бинолар, жумладан, кафе ва ресторанларда тамаки чекишни тақиқловчи қонун кучга кирди. Миллий телевидение хабарига кўра, Парламент мазкур қонунни 31 июлда мамлакатда кашандаликдан саратонга чалиниш миқдори ошгани туфайли қабул қилганди.
Ҳужжатга кўра, бундай жойларда чекканлар 20 минг евро жарима тўлайди. Соғлиқни сақлаш вазири Кенан Храповичга кўра, 622 минг аҳолиси бўлган давлатда ҳар йили 400 киши ўпка саратонига чалинмоқда, бир беморни даволаш эса давлатга 70 минг еврога тушади.

 

ЎзА