Нукус шаҳар марказий деҳқон бозарида 2019 йил 10 августдан эътиборан Ўзбкистон Республикаси давлат муcтақиллигининг 28 йиллик байрами олдидан  Қорақалпоғистон Республикаси фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари ярмаркаси ташкиллаштирилмоқда.

Мазкур ярмакада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан карточка, пиёз, сабзи, лаблаги, баклажон, қовун, тарвуз каби полиз экинлари, шунингдек, мева-сабзоват маҳсулотлари ҳамда гўшт ва тухумлар арзон нархларда сотилмоқда.

Масалан, ярмакада гўштнинг нархи 30 минг сўмни ташкил этмоқда.

  • Чорвачилик фермер хўжалигимиз 1999 илда ташкил топган бўлиб,

айни пайтда хўжаликда 250 бош қора моллар парваришлонмоқда,– деди Амударё тумани “Хўжакўл” фермер хўжалиги иш юритувчиси Р.Ҳайдаров. – Мана бугун мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами олдидан ташкил этилаётган ярмаркада ўзимизнинг сифатли гўшт маҳсулотларимиз билан иштирок этмоқдамиз. Ҳукуматимиз томонидан биз чорвачилик фермерлерига яратилаётган кенг имкониятлар ва имтиёзларга жавоб тариқасида юртимизнинг мана шундай улуғ байрамлари арафасида аҳолига  арзон ва сифатли гўшт маҳсулотларини ином этмоқдамиз.

  • Ҳақиқатдан ҳам байрам арафасида ташкил этилаётган ярмаркалардан аҳолининг кайфиятини кўтаринки, деди харидор Х.Кўптилеов.

Ярмаркада шунингдек оилавий боғдарчилик фермер хўжаликлари ҳам ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. Масалан, Тахиатош туманидаги оила боши Д.Дурсинбаев раҳбарлик қилаятган “Яғмир Сердар” боғдорчилик фермер хўжалигида 10 гектар майдонда мева-сабзавотлар етиштирилиб, улар нафақат маҳаллий бозарларга балки Хўжайли ва Нукус бозорларига тортиқ қилинмоқда.

– Жорий йил чиндан ҳам қишлоқ хўжалиги йили бўлди, дарёмизда сувларнинг мўллиги, об-ҳавонинг қўлайли келиши ҳамда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли таморқалари учун ажратилган ер майдонларидан янада самарали фойдаланиши натижасида бу йил мўл ҳосил тўплаб  аҳоли дастурхонига арзон ва сифатли маҳсулотларимизни тортиқ қилмоқдамиз,– деди  мазкур  оилавий деҳқон хўжалиги вакили У.Дурсинбаева

Маълумот тариқасида таъкидлаш жоизки, мазкур ярмарка жорий йилнинг 10 сентябрига қадар Нукус шаҳри ва туманлар деҳқон бозорларида ташкил этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати