Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида Вазирлар Кенгаши Раиси, Жамоатчилик Кенгашининг Раиси Қаҳраман Сариев раҳбарлигида йиғилиш ташкил этилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида ташкил этилган мазкур Кенгашнинг барча аъзолари иштирок этди.


Кун тартибида Жамоатчилик Кенгашининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқадиган ишлар муҳокама қилинди ва мазкур ишларни янада самарали ташкил этиш юзасидан қатор таклифлар тингланди.
Мажлис якунида Жамоатчилик Кенгашининг Раиси Қаҳраман Сариев томонидан Кенгаш аъзоларига ўз ваколати бўйича амалга оширадиган ишлар бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, мазкур Кенгаш Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 4 июлдаги “Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3837-сонли қарорига асос Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 6 июлдаги 480-сонли қарори билан ташкил этилган.
Кенгаш ўз фаолиятида ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади ва жамоатчилик кенгашининг қарорлари тавсиявий хусусиятга эга бўлиб, давлат органи ва унинг мансабдор шахсларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.
Жамотчилик кенгаши ташкил этилишидан асосий мақсад – мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, давлат ва жамият ўртасида таъсирчан ҳамда самарали мулоқотни йўлга қўйиш, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг мустаҳкам механизмларини ривожлантириш, улар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини, фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорликни таъминлаш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати