БААнинг биринчи космонавти халқаро космик станцияга миллий таомларини олиб чиқади

БААнинг биринчи космонавти халқаро космик станцияга ўз миллий ошхонаси таомларини олиб чиқади. Мазкур таомларга “Главкосмос”нинг “Космик овқатланиш лабораторияси” ҳамда Муҳаммад бин Рашид номли Космик тадқиқотлар институти томонидан ишлов берилган, дейилади “Ридус” хабарида.
Унга кўра, амирликларнинг илк космонавти ўзи билан – мадруба, салуна ва балатит номли миллий таомларни махсус қадоқларда олиб чиқадиган бўлди. Парвоз сентябрга белгиланган.
ЎзА