Шаҳноза Мирзиёева янги лавозимга тасдиқланди

Шаҳноза Мирзиёева Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълим соҳаси сиёсатини шакллантириш ва юритиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Маълум бўлишича, Шаҳноза Мирзиёева бош бошқарма бошлиғи сифатида 2019 йил 1 августдан иш бошлаган. Бундан аввал у меҳнат қилган бошқарма икки йўналишга ажратилгани айтилди.
Шаҳноза Мирзиёева вазирлик тизимида Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Вазирлар Маҳкамасининг 1 август кунги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳайъати аъзолари таркиби тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳайъати аъзоларининг сони ўн бир кишидан иборат бўлиши белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқланди:
1. Шин Агрепина Васильевна ― Вазир
2. Турғунов Собитхон Тошпўлатович ― Вазирнинг биринчи ўринбосари
3. Маматқулов Шодиёр Абдувахидович ― Вазир ўринбосари
4. Юлдашев Максуджан Абдуллаевич ― Вазир ўринбосари
5. Мирзиёева Шахноза Шавкатовна ― Мактабгача таълим соҳаси сиёсатини шакллантириш ва юритиш бош бошқармаси бошлиғи
6. Тен Елена Герасимовна ― Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, таҳлил қилиш ва стратегик ривожлантириш бошқармаси бошлиғи
7. Олимов Қаҳрамон Танзилович ― Педагог кадрлар сифатини ошириш ва педагогика коллежлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи
8. Юсупов Абдукаҳҳор Джуманович ― Кадрлар бошқармаси бошлиғи
9. Норматов Дилшод Хабибуллаевич ― Ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати бошлиғи
10. Эшпулатов Комилжон Абдусаломович ― Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг ректори
11. Уснатдинова Жумагул Шараповна ― Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири.

 

ЎзА