Доллар курси 8700 сўмлик довондан ошди

Ўтган ҳафтада 1 АҚШ доллари 8666,71 сўм этиб белгиланган эди.
Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 6 августидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8704.87 сўм этиб белгиланди. Бу эса доллар курсининг бу ҳафтада ҳам ошганини (+38.16) кўрсатади.
Евро курси эса ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан (+26.79) ўсиб, 9668.50 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, Россия рубли бироз пастлаб (-2.78) 133.85 сўмни ташкил этди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

 

ЎзА