Ўзбекистон ва Беларусь Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказлари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди

Ўзбекистон ва Беларусь Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказлари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди
Хабар берганимиздек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикасига расмий ташрифи арафасида Минскда Ўзбекистон – Беларусь ҳудудлараро форуми ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматининг ЎзАга маьлум қилишича, форумда Ўзбекистон – Беларусь Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказлари томонидан 2019-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланган.

Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги алоқалар жадал ривожланиб бормоқда. Ўтган йил якунлари бўйича Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги товар айланмаси 20 фоизга ортган. Ҳудудлараро ҳамкорликнинг яхши йўлга қўйилгани соҳада бу каби натижаларга эришишда муҳим омил бўлаётгани алоҳида таъкидланди.

photo_2019-07-29_19-14-58.jpg

Форум ўз ишини учта секцияга бўлинган ҳолда олиб бормоқда. Жумладан, саноат кооперацияси соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, агросаноат комплекси, озиқ-овқат саноати ва хавфсизлигига оид ҳамкорлик истиқболлари каби масалалар муҳокама қилинмоқда.

Якунда икки томон ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

 

А. Мусаев, ЎзА

  30.07.2019, 10:24  |    193 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!