Тошкентда Ўзбекистон – Япония сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади

Тошкентда жорий йил 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси билан Япония Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтади.
Ушбу тадбирда иштирок этиш учун Япония Ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиё ишлари бўйича махсус вакили бошчилигидаги делегация ташриф билан мамлакатимизга келиши кутилмоқда.

 

ЎзА