“Шавкат Мирзиёев дипломатия амалиётига муаммоларни ҳал қилишнинг янги методини киритди”

tszyan_yan_zbekistonda_ayelga_e_tirom_kelazhakni_ulu_lash_de.jpgЦзян ЯНЬ хоним,
Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги
Фавқулодда ва мухтор элчиси
— Ўзбекистонда ишлаётганимга бир йилдан ошди. Ўтган вақт мобайнида бу ерда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишдим, одамлар билан мулоқотда бўлдим. Ўзбекистоннинг улкан бунёдкорлик, ижобий ўзгаришлар ва ислоҳотлар мамлакати эканига амин бўлдим. Юртингиз бўйлаб янги-янги корхоналар, турар жойлар қурилмоқда. Бу шиддат, ўзгаришлар бугун халқаро миқёсда ҳам муносиб эътироф этилмоқда. Энг асосийси, бу каби ислоҳот насимлари одамлар ҳаётига фаровонлик, кўнгилларга шодлик олиб кирмоқда.
910d45eb89e8855b-f6300.jpgВиолен де Вильмор хоним,
Франциянинг мамлакатимиздаги
Фавқулодда ва мухтор элчиси
— Ўзбекистон ҳам Франция каби беқиёс иқтисодий, инвестициявий, маъмурий, таълим ислоҳотлари дастурини бошлади. Бу янгиланишлар мамлакат имижини кучайтирди, халқаро алоқалар ривожига беқиёс туртки берди.
Экспертлар фикри:
 
iv-ht9t3.jpgНастасья АСТРАШЕВСКАЯ,
“The Financial Times”
(Буюк Британия) шарҳловчиси,
МДҲ мамлакатлари бўйича эксперт:
― Илгари минтақа давлатлари ўртасида кўплаб масалаларда турли ихтилофлар мавжуд эди. Бугунги кунга келиб эса муаммоларни биргаликда ҳал қилишга интилиш кузатилаётир. Бу жараёнларда Президент Шавкат Мирзиёевнинг ноодатий дипломатик механизмни қўллаб, ўзбекона этикет ва ҳурмат кўрсатаётгани ҳал қилувчи aҳамият касб этмоқда. Айнан Ўзбекистон етакчисининг ташаббуси билан йиллар мобайнида “музлаб ётган” муаммолар қисқа фурсатларда ўз ечимини топяпти. Шу маънода, Шавкат Мирзиёев дипломатия амалиётига муаммоларни ҳал қилишнинг янги методини киритди, деб айтиш ўринли.
photo5314367819837713401.jpgAҳмад САУД,
“Баҳри” университети
(Покистон) профессори:
― Ўзбекистон Президентининг фаол ва замонавий ташқи сиёсати Марказий Осиёда узоқ кутилган ижобий ўзгаришларга олиб келди. Расмий Тошкентнинг янги минтақавий доктринаси қўшнилар ўртасидаги муносабатларни ўзаро манфаатли ва конструктив шароитда ривожлантиришга туртки берди. Қисқача айтганда, Марказий Осиё ўзгармоқда. Бунда Шавкат Мирзиёевнинг хизмати катта.
632b1e5bd0780e224f83249548f15f17 copy.jpgАндрей ГРОЗИН,
МДҲ мамлакатлари
институти бўлим бошлиғи,
Россия Фанлар академияси
Шарқшунослик институти
катта илмий ходими:
― Уч йил илгари ҳеч ким воқеалар бундай ижобий тус олишини кутмаганди, барча экспертлар минтақадаги вазият истиқболлари юзасидан консерватив фикрлар билдирган эди. Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё сиёсий саҳнасида пайдо бўлиши қўшнилар билан муносабатлар ривожига ижобий таъсир қилди. Ўзбекистонда ҳокимиятга янги раҳбарият келганидан сўнг Марказий Осиёдаги давлатлараро муносабатлар тизими трансформацияси кузатилаётир.
photo5314367819837713404.jpgБал Кришнан ШАРМА,
“United Service Institution of India” Хавфсизлик ва
мудофаа таҳлил маркази
директори ўринбосари
(Ҳиндистон):
― Марказий Осиё бўйича эксперт сифатида Ўзбекистон раҳбариятининг минтақадаги барча мамлакатлар билан боғлиқ ҳaётий муҳим масалаларни самарали ҳал этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш каби изчил ва амалий қадамларини тўла қўллаб-қувватлайман.
 
Муҳаммад АКРАМ,
Афғонистон Ислом Республикаси
– Асли Балх вилоятиданман. Ҳозир Мозори-Шарифда яшайман. Шу йилнинг мартида Термизда бўлиб, бир олам таассуротлар билан қайтгандим. Бу гал ислом оламида алоҳида эҳтиромга муносиб улуғ муҳаддис Имом Исо Термизий ва қомусий олим, улуғ мутафаккир Ҳаким Термизий мажмуаларини зиёрат қилгани келдим. Рости, икки давлат чегаралари очилиб, дўстлик-қардошлик алоқалари мустаҳкамланганидан жуда мамнунмиз. Бу имкониятдан фойдаланиб, юртингизда тижорат ишларини йўлга қўйиш ниятидаман. Бунинг учун менда сармоя ҳам, иштиёқ ҳам бор. Авваллари виза олиш масаласида катта қийинчиликка дуч келардим. Ҳозир бу муаммолар йўқ.
Мамлакатингиз Президенти Шавкат Мирзиёев қўшни давлатлар учун юрт дарвозасини очиб қўйгани халқингизга хос меҳмондўстлик, бағрикенглик ва самимий дўстликнинг амалий ифодаси бўлди. Шу боис чегараолди ҳудудларимизда яшовчи афғонистонликлар келиб, ўз бизнесини йўлга қўйишга интилмоқда. Аллақачон маълум ютуқларга эришаётганлари ҳам кўп. Яна бир эътиборли жиҳатни айтишим керак. Олдинлари Ҳиндистон ва бошқа давлатларга даволаниш учун борадиган афғонлар энди бу борада Ўзбекистонни танлаб, Термиз ва Тошкент шаҳридаги йирик клиникаларда малакали тиббий хизматдан фойдаланишмоқда.

 

ЎзА