Президент ХАЭА раҳбариятига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори вазифасини вақтинча бажарувчиси Мэри Элис Хейвордга агентлик бош директори Юкия Аманонинг вафот этгани муносабати билан таъзия йўллади. Давлатимиз раҳбари марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

 

ЎзА