Ўзбекистонда неча киши пенсия ва нафақа олади?

2019 йилнинг 1 июл ҳолатига кўра юртимизда пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 593 532 нафарни ёки аҳоли сонидаги улуши 10,8 %ни ташкил қилди. 
Пенсия жамғармасининг маълум қилишича, 3 млн. 593 минг 532 нафар пенсия ва нафақа олувчилар 75 фоизи ёшга доир пенсия олувчилар, 10,5 фоизи ногиронлик пенсияси олувчилар, 4,9 фоизи боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар, 9,6 фоизи нафақа олувчиларни ташкил қилади.
2019 йилнинг 1 январ ҳолатига нисбатан ёшга доир пенсия олувчилар сони 75 450 нафар, ногиронлик пенсия олувчилар сони 6 593 нафар, боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар сони 3 833 та ҳамда ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик нафақа олувчи оилалар сони 22 812 нафарга ортган.
2019 йилнинг январь-июнь ойларида 170 мингдан зиёд фуқароларнинг мурожаатларига асосан илк бор (янги) пенсия ва нафақалар тайинланди.
photo5296781663927380937.jpg
2019 йилнинг 1 июл ҳолатига кўра, Тиббий-меҳнат экспертиза комиссияларининг ногиронлик белгилангани тўғрисидаги тиббий маълумотномалари ва Тиббий маслаҳат комиссия (ТМК)ларининг ногиронлик белгилангани тўғрисидаги тиббий хулосаларига асосан ногиронлик пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 666 996 нафарни ташкил қилиб, йил бошига нисбатан 3,4 фоизга кўпайди.
2019 йилнинг январ-июн ойларида Тиббий-меҳнат экспертиза комиссияларининг (ТМЭК) ногиронлик белгилангани тўғрисидаги бирламчи тиббий маълумотномалари ва Тиббий маслаҳат комиссиялари (ТМК) томонидан берилган бирламчи ногиронлик тиббий хулосаларига асосан 36 000 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга илк бор ногиронлик пенсия ва нафақалар тайинланиб, жами янги тайинланган пенсия ва нафақалар сонидаги улуши 20,9 %ни ташкил қилди.
2018 йилнинг январ-июн ойларида 169 340 нафар фуқароларнинг мурожаатига асосан илк бор пенсия ва нафақалар тайинланган. Шундан 35 252 нафарига ногиронлик пенсия ва нафақалар тайинланган (жумладан, 24 650 нафари 16 ёшдан катта ёшдаги ногирон шахслар ва 10 602 нафари 16 ёшгача ногирон болалар).

 

ЎзА