Янгиланиб, яшараётган Қорақалпоғистон!

Истиқлолимиз 28 ёшга тўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқинда имзо чеккан “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори билан танишар эканмиз, ҳар биримизнинг кўнглимиздан ўтган онларга шукроналик тўлиб тошади.

“Мамлакатимиз тарихида ўчмас саҳифа очган буюк истиқлол туфайли Ўзбекистон ўтган давр мобайнида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, миллий тикланишдан миллий юксалиш сари дадил илгарилаб бормоқда”дейилади қарорда. Ҳақиқатда ҳам мамлакатимиз миллий тикланишдан миллий юксалиш сари юз тутди.

Мисол келтириш учун узоққа боришнинг ҳожати йўқ. Агар Қорақалпоғистон пойтахти жонажон Нукус шаҳрининг кўчаларидан аста-секинлик билан оҳиста айланиб юрсангиз, ҳаётимизнинг нақадар жўшқин кўринаётганига гувоҳ бўласиз.

Нукуснинг тўрт томони, эски, янги қалъа деб аталувчи мавзелари, “Дўстлик, “Каттаоғар” каналларининг ҳар иккала соҳили обод гўшаларга айланаётганидан баҳри дилингиз очилади. Янги аэропорт атрофлари, темирйўл вокзали атрофларида кўплаб чет эллик туристларни учратасиз. Айниқса “Савицский” музейига бутун дунё ҳамжамиятининг қизиқиши ортаётганини унинг залларида чет эллик туристлар ҳамиша гавжум эканлигини кўриб гувоҳ бўласиз.

Айниқса бутун жаҳон нигоҳи Мўйноққа қаратилганлиги нафақат Қорақалпоғистонликларни, бутун Ўзбекистон халқини қувонтирмоқда. Бундан 10-15 йиллар олдин Қорақалпоғистон Орол денгизи инқирози оқибатида шўрлаб, тузли шамоллар эсиб, экологияси бузилган бир воҳа сифатида қаралган бўлса, сўнгги 2 йилда бу фикрлар мутлақо ўзгарди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат ­Мирзиёев республикамизда беш марта бўлиб, жараёнлар билан яқиндан танишди. 2018 йилнинг 15-16 ноябрь кунларидаги сафаридан сўнг 11 триллион 534 миллиард сўмлик 793 та лойиҳа қабул қилиниб, шунинг натижасида 12 минг­дан ортиқ янги иш ўринлари яратилмоқда.

Президентимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 72-сессиясида дунё жамоатчилиги эътиборини Орол муаммосига қаратгани, яқиндагина Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида, Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммитида бу муаммони яна бир маротаба кўтариб чиққанлиги халқимизга бўлган эътибор ва алоҳида ғамхўрлигининг натижасидир.

photo5294099332296977166.jpg

Шунингдек бу борада Муҳтарам Президентимизнинг Мўйноқ туманига ташрифи давомида берилган кўрсатмалар асосида Жорий йил 16 январ куни Вазирлар Маҳкамасининг “Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 37-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур Дастур асосида Мўйноқ туманида 2019-2021 йилларда 1 трлн. 485 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланиб, бу борадаги кўламли ишлар бошланиб кетган.

2019 йилнинг ўзида 622 млрд. сўмлик 8 та мактабгача таълим муассасалари, 7 тамактаб, 4 та спорт объектлари, 6 та соғлиқни сақлаш объектлари, 8 та маданият объектларида қурилиш таъмирлаш ишлари ҳамда 20 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бошлаб юборилди.

Ўтган қисқа вақт ичида бир нечта объектлар фойдаланишга топширилди. Мисол учун, 800 ўринлик Амфитеатр ва давлат хизматлари маркази янгидан қурилди ҳамда туман спорт стадиони ва Маданият маркази реконструкцияси тўлиқ якунланди.

Шунингдек, 7-сонли умумтаълим мактаби ва 32-сонли қишлоқ врачлик пунктида реконструкция ишлари ҳамда 33-сонли қишлоқ врачлик пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилиш арафасида турибди.

Булардан ташқари, Мўйноқ туманида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида умумий қиймати 26 трлн. 974,8 млрд. сўмлик 75 та лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ишлар бошланмоқда.

Президентимизнинг айниқса “Бугун кечагидек яшаб бўлмайди деган” таъкидлари нақадар ҳақ эканлигини шиддат билан ўзгараётган бунёдкор ҳаётни кўз олдимизга келтириб қайта-қайта англадик.

Аёл қадрининг улуғланиши миллатимиз шаънининг улуғланиши , юртимизда аёллар соғлиги, қизларни ҳаётга тайёрлаш, репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш борасида изчил, мақсадли, ишлар натижани бўлишига барча имкониятлар яратилмоқда.

Президентимизнинг бу борада чиқарган қатор қарорлари, белгилаб берилаётган вазифалар хотин-қизларнинг кучига куч, мақсадларига қанот бўлмоқда.

Президентимиз Парламентимиз фаолиятига баҳо берар экан “Қонунлар тўлиқ ишлаши учун депутатлар халққа яқин бўлиши лозим, акс ҳолда қонун қоғозда қолиб кетади”, “Қайси қонун ишламаётганини халқ орасига кириб бориб, одамлардан сўраш керак”, деган ҳақли саволларни ўртага ташлаб уларнинг ижроси юзасидан ҳам аниқ кўрсатмалар бериб ўтадилар. “Агар аёл кишининг кўзида бир томчи ёш бўлса, демак биз уларнинг ички дунёсини билмаяпмиз”, “Ҳар бир давлат ходими ўзининг хизмати билан эгаллаб турган лавозимига лойиқ эканини исботлаши керак”, деган фикрлари давр билан тенг қадам ташлай олмаётганимизни, ҳали бу ҳаётда қиладиган ишларимиз жуда кўп эканлигини кўрсатиб берди.

Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 15-16 ноябр кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқларга асосан умумий қиймати 11 трлн. 526 млрд. сўмлик 793 та лойиҳани амалга ошириш ва 12 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган. Нукус шаҳрида қиймати 33,5 млрд.сўмлик “Нукус Мед Тех” МЧЖ томонидан шприц ва инфузион системалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Кегейли туманида “Kegeyli qogʻoz” МЧЖ томонидан 31,4 млрд. сўмлик инвестициялар ҳисобига целлюлоза ишлаб чиқариш, Лакрицани чуқур қайта ишлаб чиқарувчи “Ланко-мия” корхонаси ишга тушди.

Шу ўринда туманларда олиб борилаётган яратувчилик меҳнатларига бир назар ташлайлик…

ЧИМБОЙ ТОМОНЛАРДА БАХТ БАЛҚИБ ТУРАР

Нукус шаҳридан Чимбойга яқинлашар эканмиз йўлнинг ўнг томонидан кўркам бир зиёратгоҳга кўзингиз тушади. Бу ерда қорақалпоқ халқининг улуғ шоири Бердақ бобо ёдгорлиги биноси қад ростлаб турибди. Кунхўжа шоир, Ахимбет бахши сингари халқ дардини куйлаган маърифатпарвар боболар халқ ардоғида. Бу зиёратгоҳ шу йўлдан ўтганларни эътиборсиз қолдирмайди. Тарихнинг ёрқин бир саҳифаси бўлган файласуф шоир Бердақ бобо, Кунхўжа шоир музейлари ҳам ёш авлодни бағрига чорлаб тургандай.

Чимбой туманида бугунги кунда олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкор ишлар албатта шундай аждодларнинг орзу умидлари, муборак ёдига, руҳига мос бўлаётганлиги юртимизнинг, халқимизнинг бахтидир.

photo5294099332296977167.jpg

Чимбойда шу кунларда шу “ZANG TEX” масъулияти чекланган жамияти Хитой халқ республикаси билан ҳамкорликда 10 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда.

Туман ҳудудидаги Ўзбекистон-Хитой “Lanextrakt” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси Хитой Республикасининг “Luoyang Lanbing” компанияси ва Ўзбекистон Республикасининг “Marksmart” компаниялари томонидан қурилиб, устав фонди 75 минг АҚШ доллари, шундан 90 фоизи 56,3 минг АҚШ доллари Хитой Халқ Республикаси томонидан, 10 фоизи 18,7 минг АҚШ доллари Ўзбекистон Республикаси томонидан киритилган.

Бу корхонада 25,30 тонна қизил мия илдиз маҳсулотларидан 1 тонна глицирризин порошоги маҳсулоти ишлаб чиқарилади.

Шунингдек тумандаги 7- сонли мактабда, 13,5 км масофадаги ичимлик суви тармоқларида, 7 та кўп квартирали турар жой бинолари ва 6,5 км.лик ички йўлларда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Айниқса Президентимизнинг қишлоқ аҳолини арзон турар жойлар билан таъминлаш борасидаги Фармон ва қарорлари асосида Чимбойда 3 хонали 8 та турар-жой биноси, 4 қаватли, 24 квартирали битта турар жой биноси қурилишлари ҳам битказилиб, фойдаланишга топширилиш арафасида турибди.

Чимбойда “Обод қишлоқ” дастури доирасида “Қамиш ариқ”, “Бахтли”, “Кўкча” овул фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 44 объектда ободонлаштириш, таъмирлаш, қайта қуриш ишлари ҳамжиҳатлик билан олиб борилмоқда.

Бу ишлар учун 28 миллиард сўмдан кўп маблағ ажратилган. Бу қишлоқлардаги 3-, 11-,14-,19-,42-,48-, сонли мактаблар таъмирланиб, янги ўқиш йилига тайёрланмоқда. 10 км. масофага янгидан ичимлик суви тармоқлари тортиш, 22 км.дан ортиқ масофадаги электр тармоқларини модернизация қилиш, 21 км. масофадаги ички автомобил йўлларини таъмирлаш, 6,5 км.га яқин масофадаги йўлларда ёритқичлар ўрнатиш, 4,5 км. масофада пиёдалар йўлакчаларига асфальт ётқизиш, айниқса аҳолининг таъмирга муҳтож бўлган 16та турар жойининг тепа қисмларини таъмирлаш ишлари албатта қишлоқлар қиёфасини замон талаблари даражасида обод ва кўркам бўлиши учун олиб борилаётган кўламли ишлардандир.

Президентимизнинг Қорақалпоғистонга қилган хизмат сафари давомида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида Нукус-Тахтакўпир автойўлининг Чимбой туманидан ўтувчи Дўстлик гузари район марказининг 6,4 км. масофасида бош кўча қилиб белгиланди.

Шу гузар бўйида 3 қаватли кўп квартирали 10 та турар жой биноларини янгидан қуриш, 20та якка тартибдаги эски турар жойларни кўчириш, Чимбойда марказий канализация тармоғини яратиш ишлари ҳам қўлга олинмоқда.

Халқимиз Чимбойда ҳар куни бир яхши янгилик, деб, хурсанд бўлади. Мана яқинда Ёшлар куни муносабати билан туман ёшларига маънавиятга хизмат қилувчи икки қаватли китоб дунёси дўкони совға қилинди.

Бу совғанинг диққатига сазовор томони шундаки, унинг қурилишига, ёш ишбилармон Даврон Халилов ҳомийлик қилиб, Чимбойда катта китоблар оламини яратди

Туман деҳқонлари, ғаллакор, пиллачилар ҳам бу йил ғалла, пилла топшириш режаларини Қорақалпоғистонда биринчилардан бўлиб уддалаб чиқдилар.

Шу кунларда миришкор пахтакорлар 5200 гектар майдонда ғўза парваришида фидоийлик билан меҳнат қилмоқдалар.

Чимбойдан чиқиб Нукус-Манғит томонларга ўтиб назар ташлаймиз.

АМУДАРЁ ЯНГИ ҲАЁТ ЙЎЛЛАРИДА

Ҳа, ҳақиқатан ҳам неча –неча асрлардан бери халққа оби ҳаёт берувчи, ризқ рўзини оширувчи, дастурхонларни тўкин-сочин қилувчи улуғ дарё-асов дарё-Жайҳун дарё-Амударё номи билан аталувчи бу туманни нафақат Қорақалпоғистон балки бутун Ўзбекистон деҳқончилик академияси, деб тан олади.

Кейинги йилларда ҳам туманда пиллакорлар 182,9 тонна пилла етиштириб шартномавий режани 104,1 фоизга бажардилар. Бу кўрсаткичлар ўтган йилга нисбатан 21,6 тоннадан ортиқдир. Фермер хўжаликлари томонидан давлат хирмонига 9748,4 тонна дон етказиб берилди. Режа 145,6 фоиз га бажарилди.

Туманнинг пахтакор деҳқонлари шу кунларда ғўза парваришини юқори агротехника талаблари асосида олиб бормоқдалар.

572 фермер хўжалигидан 185таси 7146 гектар майдонда кластер усулида пахта етиштирмоқда. Туманда чорвачилик соҳасида 49, боғдорчилик йўналишида 36, паррандачилик бўйича 10, сабзавот полиз маҳсулотлари етиштиришда 27, аҳолини балиқ маҳсулотлари билан таъминлашда 66, асаларичилик ва яна бошқа йўналишларда 10 дан ортиқ фермер хўжаликлари бор. Қўшни туманлар Нукус ҳатто Тошкент бозорларида ҳам бу соҳалардаги барча маҳсулотлар ўз сифати ва харидорбоплиги билан ажралиб, харидорлар эътиборини тортаётганлиги айни ҳақиқатдир.

Фақат булар эмас. Амударё туманида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилаётган қатор лойиҳалар ҳақида сўз юритадиган бўлсак, албатта бу борада шу йилда амалга оширилаётган ишларга эътибор берамиз. Шу йилнинг январ – июнь ойларида 6 та лойиҳаларда 1 млн. 37 минг АҚШ долларимиқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилганлиги,“Амударё мева-сабзавотчилик илмий-тажриба кластери” МЧЖга 600 минг АҚШ доллари аччиқ қалампирни қайта ишлаш учун, “Аму мева-сабзавот холдинг” МЧЖга 62 минг АҚШ доллари ва “Бунёд-Беҳруз автотранс” МЧЖ томонидан 63 минг АҚШ доллари маблағлари ҳисобига юк машинаси олиб келишга, “Qaraqalpaq Kaolin” МЧЖга 162 минг АҚШ доллари миқдорида каолинни қайта ишлашни йўлга қўйиш учун, “Qilichboy Qum” МЧЖга 100 АҚШ доллари миқдорида ғишт ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун, “Аму Шаҳжаҳон“ МЧЖга 50 минг АҚШ доллари чинни ва шиша идишлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинганлиги фикримиз далилидир.

Шунингдек 3 та йирик лойиҳаларда, қиймати 20 млн. АҚШ доллари миқдорида, шундан 2019 йилда 7,5 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилмоқда. Жумладан: МЧЖ “ASIA SILK MANGIT” томонидан “Ип калава ва ип газлама ишлаб чиқариш”ни ташкил қилиш бўйича 2019-2020 йилларда 6,0 млн. АҚШ доллари миқдорида икки йил ичидаМЧЖ “Амударё тумани мева-сабзавотчилик илмий тажриба кластери” томонидан “Замонавий иссиқхона ва аччиқ қалампирни қайта ишлаш”ни ташкил қилиш бўйича 2019 йилларда 6,0 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция киритилмоқда. Бу соҳада иш бошлайдиган корхоналарда 200 данортиқ янги иш ўринлари яратилмоқда.

Туманда инвестиция дастури бўйича саноат соҳасида 17 та лойиҳа шу жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 3 та, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича 9 та, енгил саноат ва бошқа ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 5 та лойиҳаларга 120 млрд.дан ортиқ инвестициялар киритилиб кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Шу кунларда туманда шу йилнинг 3 чораги якуни бўйича 10 та лойиҳа ишга тушиши назарда тутилмоқда.

Бу лойиҳалар ишга тушса, халққа нима беради, деган савол туғилади. Биз юқорида тилга олган 40 дан ортиқ лойиҳалари натижаси туманда 36 минг дона тайёр тикувчилик ва тўқувчилик маҳсулотлари, 1 700 дона эшик, дераза ва мебел ишлаб чиқариш, 48 тонна сут маҳсулотлари бўлган творог, қуйилтирилган сут, сметана ишлаб чиқарилади.

Шунингдек аҳолига 324 тонна ун маҳсулотлари, 871 500 дона нон ва нон маҳсулотлари етказиб берилади. Туманда 1396 тонна қизилмия илдизини қайта ишлаш, 201,6 тонна автомобиль мотор мойини қайта ишлаш, 420 дона мебел ишлаб чиқариш, 2640 дона темир жиҳозлар яратиш, 7 000 дона тикувчилик маҳсулотлари аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун кенг имкониятлар очиб беради.

photo5294235255126994721.jpg

Туманда 320 ўринда катта кичик стадионлар мавжуд. 64 та спорт заллари, сузиш бассейни, 13 та сунъий қопламали мини футбол майдончалари ёшларда спорт кўникмаларини ривожлантириш, спортда ўз қобилиятларини намойиш қилиш, соғликларини мустаҳкамлаш имкониятларини бермоқда.

Шиддат билан ўзгараётган ҳаётимизга компьютер технологиялари ва интернет чуқур кириб келмоқда. Бу борада туман ёшларига “Компьютер саводхонлиги” тўгараклари катта ёрдам бермоқда. Ёш тадбиркорлар ташкил қилган “Муҳриддин Болтобоев” ва “Шерали Шоҳжаҳон” корхоналари ёшларга компьютерларга техник хизмат кўрсатиш кўникмаларини такомиллаштиришда кўмакдош бўлмоқда. Бу ишларга туманда 700 нафардан ортиқ ёшлар жалб қилинган.

“Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан” шиори остида умумтаълим мактабларига ҳомийлар томонидан 10 мингдан ортиқ китоблар совға қилинди, 4 та ҳудудда икки мингдан ортиқ китобни жамлаган халқ кутубхоналари янгидан ташкил этилди. Ушбу ҳудудларда ёшлар учун “Зукко китобхон” танлови учун туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари ажратилмоқда. Ғолиблар мустақиллик байрами арафасида тақдирланиши кўзда тутилмоқда.

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир. 209 нафар хотин-қизлар тадбиркорликка йўналтирилди. 70 нафари ҳунармандчиликка жалб этилди, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 22 нафар хотин-қизларга 750 млн. сўмлик кредитлар ажратилиб, 90 та янги иш ўрни яратилди. 150 нафар хотин-қизлар тикувчиликка йўналтирилиб уларнинг 73 нафари касбга қайта ўқитилди. Бундан ташқари 280 нафар хотин-қизларга “Ҳар бир оила тадбиркор”доирасида 3 050,7 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

Нукус шаҳрида Марказий Осиёда ягона бўлган “Имкон” номли Ўзбекистондаги биринчи ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилганлиги тўғрисидаги қувончли воқеа барчани қувонтирди.

Юрак-қон томирлари касалликлари диспансерида 6,7 млрд. сўмлик реконструкция ишлари бажарилмоқда, Қўнғирот, Тўрткўл, Шўманой, Беруний туманлари ва Нукус шаҳрида 22,5 млрд. сўмлик жами 1710 ўқувчига мўлжалланган 7 та янги мактаб қурилмоқда, Хўжайли, Чимбой, Элликқалъа туманлари ва Нукус шаҳрида 15,7 млрд. сўмлик 4 та янги мусиқа ва санъат мактаблари қурилмоқда.

Булардан ташқари, яна 12 та мактаб, 18 та мактабгача таълим муассасаси,8 тасоғлиқни сақлаш муассасаларида реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, 54,2 млрд.сўмлик 178,8 км. ичимлик сув тармоқлари қуриш ва реконструкция қилиш, 103,3 млрд. сўмлик 91 км. йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

Бандлик дастури доирасида 2019 йилда 18,6 мингта янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Шундан, ўтган 5 ой давомида 6696 та янги иш ўринлари яратилиб, белгиланган режа 106,8 фоизга бажарилди.

Фахр билан айтиш мумкинки, мамлакатимизда яратиб берилаётган қулайликлар ва имтиёзлар натижасида йилдан-йилга ишбилармон ва тадбиркорлар сафи кенгаймоқда. Ўтган 5 ой давомида янгидан 2021 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, уларнинг сони 14 мингдан ошди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда ҳар бир сектор раҳбари ва штаб аъзоларининг уйма-уй юриш графиклари асосида 1426 нафар масъул ходим ва мутахассислар билан ҳудудларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманлардаги 411 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида 318 мингдан ортиқ хонадонлар мавжуд бўлиб, ўтган давр мобайнида барча сектор раҳбарлари ва аъзолари томонидан 300 мингдан ортиқ хонадонларнинг яшаш шароитлари кенг ўрганилди. 28600 та муаммолар аниқланди, шундан 18225 та муаммо, жойида ҳал қилинди.

Аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш Президентимизнинг доимий эътиборида Бандлик дастури доирасида 2019 йилда 18645 та янги иш ўринларини яратилиб, биринчи навбатда ишсизлик даражаси юқори бўлган туманларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019-2020 йилларда умумий қиймати 11 трлн. сўмдан ортиқ қийматдаги 793 талойиҳани амалга ошириш ва 12 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратиш юзасидан аниқ режалар амалга оширилмоқда.

Шундан, 2019 йилда қиймати 3,3 трлн. сўмлик 674 та лойиҳани ишга тушириш ва 7313 та янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган.

2019 йилда Инвестиция дастури асосида 44,4 млрд. сўмлик 19 та умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шулардан 7 таянги мактаб, 8 та реконструкция, 4 та мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилади.

15,9 млрд. сўмлик 4 та мусиқа мактабларини янгидан қуриш, 53,6 млрд. сўмлик 18 тамактабгача таълим муассасаларини, 24 млрд. сўмлик олий таълим муассасасини, 5 млрд. сўмлик олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаб-интернатини, 41,6 млрд. сўмлик 11 та тиббиёт муассасаларини қуриш ва реконструкция қилиш чоралари кўрилмоқда.

ЗАМОННИНГ ЯНГИ ТАРИХ САҲИФАЛАРИ ЯРАЛМОҚДА

Туғилган ота маконимизни ҳар бир ютуғини ҳеч иккиланмасдан бутун дунёга кўз-кўз қилиш имконияти яратилмоқда.

Янги “Дўстлик” канали бўйларига қайтамиз. Канал соҳилининг шундай яқинида жойлашган Қорақалпоғистон Ёшлар Марказида кун ора бўлиб ўтаётган турли танлов ва тадбирлар ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланмоқда.

Ўтказилаётган тадбирлар моҳиятига назар солайлик:

Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида Президентимизнинг 5 та ташаббусни кенг оммага тарғиб этиш, аҳоли, айниқса ёшларнинг хабардорлигини оширишга йўналтирилган 975 та тадбир ва лойиҳалар ташкил этилиб, уларга 124 мингдан ортиқ ёшлар жалб қилинди.

Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Мўйноқ, Беруний туманида, Нукус шаҳрида “Беш ташаббус ‑ беш имконият!” шиори остида акциялар ташкил этилди.

Ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш мақсадида Амударё, Элликқалъа, Тўрткўл, Мўйноқ, Қораўзак ва Нукус туманларида “Ватаним – менинг нигоҳимда”, “Бобом билан Бувимга совға“ шиорлари остида ўтган рассомлик танловларида 800 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар иштирок қилди.

Ёшларни мусиқа ва санъат йўналишларига кенг жалб қилиш мақсадида барча шаҳар ва туманларда “Ватан муқаддас”, “The Cover Up”, “Баҳру-байт“, “ҚВЗ“, “Иншолар танлови“, “Ҳозирги кун лойиҳаси“ мавзуларида 32 марта тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 3 минг нафарга яқин ёшлар қамраб олинди.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида барча туман (шаҳар)ларда 274 та спорт олимпия ва ноолимпия ҳамда миллий спорт турлари, футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат, марафон, таэквандо, бадиий гимнастика, миллий кураш мусобақалари ҳамда таълим муассасалари ва маҳаллаларда эрталабки бадан тарбия машғулотлари ташкил этилди.Унда 100 мингдан ортиқ ёшлар иштирок қилмоқда.

“Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси туман шаҳар филиаллари томонидан 2019 йилда реализация қилинадиган манзилли рўйхат асосида ёш тадбиркорларнинг 2 млрд. 888 млн. сўмлик 12 та лойиҳаси молиялаштирилиши натижасида Нукус шаҳрида, Амударё, Кегейли, Қонликўл туманларида сунъий футбол майдончалари Фитнес клуб ва тренажёр заллари фойдаланишга топширилиш арафасида.

Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Ёшлар иттифоқи қошидаги “Ёшлар марказ”ларида 9 та “Компьютер саводхонлиги ва АКТ дастурчилари” тўгарагига ташкил этилиб, уларга 724 нафар ёшлар жалб қилинган.

Тўгарак иштирокчилари ўртасида 12 марта “Олтин бармоқ” Typing Chempionship – клавиатурада тез ёзиш танлови ўтказилиб, унга 250 нафар ёшлар қамраб олинди.

Мўйноқ Беруний туманлари ва Нукус шаҳрида ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш тарғиб қилиш мақсадида “Келажак бунёдкори” медали соҳиби Давид Конарбаев иштирокида “Ахборот технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш” мавзусида маҳорат дарслари ўтказилмоқда.

Ёшлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида барча шаҳар ва туманлардаги “Internet club” ва “Game club”лар рўйхати шакллантирилиб, уларнинг фаолияти кенг ўрганилмоқда.

“Ёшлар ‑ келажагимиз” жамғармаси туман шаҳар филиаллари томонидан 2019 йилда реализация қилинадиган манзилли рўйхат асосида Нукус шаҳри, Амударё, Қўнғирот, Элликқалъа, Мўйноқ, Шуманай, Нукус туманларида 744 млн. сўмлик 13 та лойиҳа асосида компютер хизматлари ва интернет кафелар ташкил этилди.

Ёшлар маънавиятини ўстириш,китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида Амударё, Қўнғирот, Элликқалъа, Шуманай, Тўрткўл, Нукус ва бошқа туманларда китоб ярмаркалари ўтказилмоқда.

11 та “Тикувчилик” тўгарагига Амударё, Беруний, Кегейли, Қонликўл, Қораўзак, Қўнғирот, Тахтакўпир, Тўрткўл, Чимбой, Элликқалъа туманларидан 1194 нафар ёшлар, 4 та“Пазандачилик ва қандолатчилик” тўгарагига Амударё, Беруний, Қўнғирот, Хўжайли туманларидан 526 нафар ёшлар, 5 та “Гўзаллик” салонлари учун очилган тўгаракларга Нукус шаҳри, Хўжайли, Қўнғирот, Шўманой, Беруний туманларидан 701 нафар ёшлар жалб қилинган.

Шунингдек, Ёшлар иттифоқи ёрдамида Беруний туманида 5 нафар, Амударё туманида 17 нафар хотин-қизлар тикув цехларига ишга жойлаштирилган.

Шу асосда шу кунларда Қорақалпоғистонда олиб борилаётган барча ташкилий тадбирлар айниқса кейинги икки йил давомидаги ижтимоий-иқтисодий соҳада эришилган ютуқлар, белгиланаётган кенг кўламли вазифаларга қаратилмоқда.

Мустақиллик байрами энг улуғ байрам. Эрк ва миллат шаъни, озод ва обод ҳаёт, халқимизнинг шукроналиги, бугунги куннинг ҳар бир дақиқасидан рози бўлиб яшаш, бу байрамнинг гўзал шукуҳида, тантанавор бахтли давраларда қайта-қайта намоён бўлмоқда.

Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон,

Озод ва обод давроннинг кўркидир инсон.

Истиқлолнинг ҳар кунида, яшарган юртим,

Ёш авлодлар орзусида, бахтингни кўрдим.

Янгиланган умр учун чексиз ташаккур,

Аждодларнинг руҳий кучи олий тафаккур!

Истиқлолнинг ҳикматдур, шиддатли қадам,

Ватан! Сенинг қудратингга таъзимда олам.

Янгиланган ота юртим, Қорақалпоғистон!

Ўзбекистон гул боғида, мангу бўл омон.

Гулистон АННАҚИЛИЧЕВА,

Қорақалпоғистон Республикаси

Жўқорғи Кенгеси депутати, Сенатор

 

ЎзА