Суперлигада иккинчи давра тақвими тасдиқланди

ЎФА ҳамда Профессионал футбол лигаси мамлакат суперлигасининг иккинчи даврасига белгиланган ўйинлар тақвимини тасдиқлади.

Таъкидлаш жоиз, ПФЛ суперлига клублари учун тақвимда енгиллик яратиш мақсадида бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Бунда мамлакат миллий ҳамда олимпия терма жамоалари мураббийлар штабининг режалари ҳамда Суперлига клубларининг чемпионатдаги иштироклари инобатга олинган.

Ўзбекистон суперлигасининг иккинчи давра ўйинлари 26 июль куни старт олади. Жорий йилги футбол мавсумига эса 30 ноябрь куни ўтказиладиган Лига кубогининг финал учрашуви билан якун ясалади. Чемпионатнинг сўнгги 26-тур ўйинлари 27 ноябрь санасига белгиланган.

Ўзбекистон кубоги-2019нинг финал ўйини эса 26 октябрь куни ўтказилади.

Қуйида иккинчи давра ўйинлари тақвими (қисқартирилган ҳолда) билан танишинг:

Ўзбекистон суперлигаси. Иккинчи давра
14-тур
26-27 июль
15-тур
30-31 июль
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал
3-4 август
16-тур
10-11 август
Лига кубоги
¼ финал. 14 август
17-тур
17-18 август
Ўзбекистон кубоги
¼ финал. 21-22 август
18-тур
26-28 август
19-тур
13-15 сентябрь
20-тур
20-22 сентябрь
Ўзбекистон кубоги
½ финал. 26 сентябрь
21-тур
30 сентябрь-2 октябрь
22-тур
18-19 октябрь
20 октябрь
Захира куни
Лига кубоги
½ финал. 22 октябрь
Ўзбекистон кубоги
Финал. 26 октябрь
23-тур
29-31 октябрь
24-тур
4-5 ноябрь
25-тур
24 ноябрь
26-тур
27 ноябрь
Лига кубоги
Финал. 30 ноябрь

 

ЎзА