Иссиқнинг кучайиши кутилмоқда

“Ўзгидромет”дан маълум қилишларича, бу ҳафта иссиқ ва қуруқ келади. Сабаби, бу пайтга келиб, қуёш шимолий ярим шарнинг энг юқори нуқтасига кўтарилиб, заминни беаёв қиздиради. 
Бу даврда Ўрта Осиё ҳудуди, шу жумладан Ўзбекистон паст босимли яққол намоён бўлмайдиган фронтсиз майдонлар таъсирида бўлади.
Ҳаво ҳарорати 10 июль куни кундузи 37-40 даража, жанубда ва чўл зоналарида 42 даражагача бўлади.
Кейинчалик иссиқнинг кучайиши кутилмоқда. Кечаси ҳарорат 24-27 даража атрофида, кундузи 39-42 даража, юртимизнинг жануби ва чўл ҳудудларида кечаси 30-32 даража, кундузи 43-44 даражагача кўтарилиши мумкин.
Бу ёз ўртаси учун ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 5-7 даража юқори демакдир.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг июли умуман олганда энг иссиқ йиллардан бири бўлиб, Ўзбекистоннинг кўпгина минтақалари, хусусан, Тошкент шаҳри учун бутун метеорологик кузатувлар даврида энг иссиқ йил бўлди.

 

ЎзА