Ёз мавсумида болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни соғлом турмуш талаблари асосида тарбиялаш, болалар дунёқарашини шакллантириш ҳамда маънавий ҳордиқ олишларини ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 6-июль куни Шимоли-ғарбий ҳарбий округида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақолпоғистон Республикаси Кенгаши ва Нукус шаҳридаги Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўмондонлиги билан ҳамкорликда “Ёзни “Камалак” билан” лойиҳаси бўлиб ўтди.

Тадбирнинг бадиий қисми Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақолпоғистон Республика Кенгаши қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти сардорларининг концерт дастури билан бошланди.

Лойиҳа доирасида ёшлар иттифоқи фаоллари томонидан викторина ўйинлари ўтказилди. Ўтказилган тадбирларда фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган ҳарбий шаҳарчада яшовчи барча ёшларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақолпоғистон Республикаси Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги