Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти талабаси Динара Нуратдинова шу йилнинг 29-июнь – 6-июль кунлари Польшанинг Лодзь шаҳрида ўтказилган «Золотая лодка» IX халқаро фестивалида иштирок этди.

Ёш фольклор ижрочилари ўртасида ташкил этилган фестивальда қорақалпоқ бахшичилик санъатидан намуналар ижро этган юртдошимиз якунда гран-при ғолиби деб топилди.

Танловда Грузия, Украина, Озарбайжон, Россия, Италия каби давлатлардан санъат усталари ҳам иштирок этди.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги