Энди ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномалари олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёз бермайди

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, 2019/2020 ўқув йилидан ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномаларига эга фуқаролар фақат олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўладилар.
Илгари республиканинг барча олий таълим муассасаларига киришда мазкур имтиёз берилган.
Ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномаларига эга фуқаролар республиканинг бошқа олий таълим муассасаларига ҳужжат топширганларида қабул квоталаридан ташқари қўшимча ажратилган (5 фоиз) квота доирасида тестларда қатнашади.

 

ЎзА