Мамлакат муассасаларида чекиш тақиқланади!

Ноябрдан бошлаб Австриядаги бар ва ресторанларда чекиш тақиқланади. Мамлакат миллий кенгашининг аксарият аъзолари мазкур қонунни ёқлаб овоз берди, дея маълумот тарқатган «Heute» газетаси. 
Шу санадан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилувчи, истеъмол қилинувчи, айниқса, болалар ва ёшлар бўлиши мумкин бўлган барча муассасаларда чекиш тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Австрияда автомобиль ҳайдовчилари болаларнинг ёнида чекишини тақиқловчи қонун чиққанди.

 

ЎзА