2019 йилнинг I ярим йиллигида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларида қандай ўзгаришлар бўлди?

Ўзбeкистон Рeспубликаси Давлат статистика қўмитаси Нархлар статистикаси бошқармаси 2019 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикаси истеъмол секторида нархлар ўзгаришини маълум қилди. 
2019 йилнинг июнь ойида истеъмол бозорида умумий нархлар даражасининг пасайиши кузатилиб, ой давомидаги дефляция кўрсаткичи 0,5 фоизни ташкил қилди.
Умумий ҳисобда 2019 йилнинг январь-июнь ойлари давомида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи 5,6 фоизга қимматлашди. 2018 йилнинг июнь ойига нисбатан республика истеъмол секторидаги ўртача нархлар 13,6 фоизга ошди.
Таққослаш учун: 2018 йилнинг июнида товар ва хизматлар нархлари ой давомида ўртача 0,4 фоизга арзонлашган, 2017 йилнинг декабрига нисбатан 6,2 фоизга, 2017 йилнинг июнига нисбатан 17,7 фоизга қимматлашган.
2018 ва 2019 йилнинг I ярим йиллиги давомида ойлик нархлар ўзгаришини таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, 2018 йилда бўлгани каби, 2019 йилнинг июнь ойида ҳам истеъмол нархлари умумий даражасининг пасайиши кузатилди. Бу асосан мавсумий тенденциялар ва мева-сабзавот маҳсулотлари нархларининг пасайиши билан боғлиқ.
Йиғма истеъмол нархлари индекси динамикаси (ўтган йилнинг мос ойига нисбатан) 2018 йил ва 2019 йил январь-июнь ойлари учун йиллик умумий тенденциясининг босқичма-босқич пасайиши билан тавсифланади. Шундай қилиб, энг юқори кўрсаткич 2018 йил январь ойида (20,1 фоиз) кейинчалик 2019 йил июнь ойида 13,6 фоизга камайиши кузатилди.
Шуни таъкидалаш керакки, 2019 йилнинг I ярмида январь ойида минимал даража (13,0 фоизга ўсган)га етгандан кейин йиллик истеъмол нархлари тобора ошиб борди ва 113,5 – 113,7 фоиз атрофида бўлди.
Йирик гуруҳлар бўйича нарх ўзгаришларига нисбатан, 2019 йилнинг июнь ойи натижаларига кўра товарлар 0,8 фоизга, жумладан, озиқовқат маҳсулотлари 1,8 фоизга пасайди. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида 0,6 фоиз, хизматлар эса 0,7 фоизга қимматлашди.
Таққослаш учун: 2018 йилнинг июнида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ой давомида ўртача 1,8 фоизга арзонлашган бўлса, ноозиқовқат маҳсулотлари 0,8 фоизга, хизматлар эса 0,3 фоизга қимматлашган. Умумий ҳисобда 2019 йилнинг январь-июнь ойлари давомида озиқовқат маҳсулотлари 5,9 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 5,2 фоиз, хизматлар 5,3 фоизга қимматлашди.
Йил давомида (2019 йил июнь ойи 2018 йилнинг июнь ойига нисбатан) озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 16,3 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 10,9 фоиз, хизматлар 12,9 фоизга кўтарилди.
Таққослаш учун: 2018 йилнинг июнь ойи 2017 йил декабрига нисбатан озиқ-овқат маҳсулотлари 4,7 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 6,7 фоиз, хизматлар 8,0 фоизга қимматлашди.
2017 йилнинг июнь ойи билан солиштирилганда, нархларнинг ўсиши мос равишда 19,4 фоиз, 17,7 фоиз, 12,9 фоизни ташкил этди. 2017 йилнинг декабрь ҳолатига ҳисобланган истеъмол нархлари индекси динамикаси таҳлилида, агар хизматлар ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлар ўзгаришига нисбатан бир маромда ва босқичма-босқиш даражада ўсган бўлса, унда озиқ-овқат маҳсулотлари учун нархларнинг ўзгариши тўлқинсимон шаклда тавсифланишини кўрсатиб, бу асосан алоҳида турдаги маҳсулотларнинг мавсумий тенденцияларига боғлиқ (мева-сабзавотлар ва сут маҳсулотлари, тухум ва ҳоказо).
Шуни таъкидлаш жоизки, 2017 йилнинг якунига нисбатан истемъол нархлари ва тарифларининг ўсиши бўйича етакчилик хизматлар (бир ярим йилликда 21,5 фоизга ўсди), кейинги ўринларда озиқ-овқат маҳсулотлари (21,7 фоиз), ноозиқ-овқат маҳсулотлари (18,3 фоиз)га тўғри келади. Ой давомидаги ҳар бир йирик гуруҳнинг салмоқ вазнни инобатга олган ҳолда нархлар ўзгаришини таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, 2019 йил июнь ойида хизматлар ва ноозиқ овқат маҳсулотлари умумий истеъмол нархлари индексига таъсири 0,2 фоиз даражасида бўлган (кейинги ўринларда ф.д.), бу вақтда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлариринг пасайиши 0,9 ф.д.ни ташкил этган.
Таққослаш учун: 2018 йилнинг июнь ойида асосий инфляция босими бўйича ноозиқ-овқат маҳсулотлари (0,3 ф.д.) ва хизматлар тарифларига (0,1 ф.д.) тааллуқли бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 0,8 ф.д.га пасайди.
Жорий йилнинг биринчи ярми ҳар бир ойи учун асосий турдаги товарлар ва хизматларининг йиғма истеъмол нархлари индекси таъсир динамикасини таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсишини ва унинг таъсири мутлоқ равишда 2019 йилнинг январь-май ойларида (1,2 ф.д.дан 0,2 ф.д.гача) ва июнь ойида (0,9 ф.д.) босқичма-босқич пасайиб борган Шу билан бир қаторда, 2018 йилнинг якунига нисбатан умумий истеъмол нархлари индекси ўсишига таъсири жиҳатидан устунлик ҳамон озиқ-овқат маҳсулотлари нархларига тегишлидир (озиқ-овқат маҳсулотлари 2,6 ф.д., ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,8 ф.д., хизматлар 1,2 ф.д.)
Таққослаш учун: 2018 йилнинг июнь ойига нисбатан истеъмол нархлари индексининг ўсиши озиқ-овқат маҳсулотлари 7,0 ф.д., ноозиқ-овқат маҳсулотлари 3,8 ф.д., хизматлар 2,8 ф.д.га тенг бўлган.
Ўтган йилнинг декабрига нисбатан умумий ИНИнинг товар ва хизматлар нархининг ўсиши динамикасидаги ўзгаришлар озиқ-овқат маҳсулотларининг инфляцион босимини босқичма-босқич пасайиши билан ифодаланади (таъсир улуши 80,0 фоиздан 46,6 фоизгача пасайди). Ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши, аксинча, жорий йилнинг январь ойидан июнь ойига қадар 13,3 фоиздан 32,6 фоизгача кўтарилди. Хизмат кўрсатиш тарифларини умумий истеъмол нархлари индексининг ўсишидаги таъсир улуши 2019 йилнинг январь ойида 6,7 фоиздан июнь ойида 20,8фоизгача кўтарилди. Маълумот учун: шу ўринда умумий истеъмол нархлари индексининг йиллик ўзгариши тизимида, 2019 йилнинг июнида ўсиш таъсири озиқ-овқат маҳсулотлари 7,1 ф.д. ёки 52,2 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 3,8 ф.д. ёки 27,9 фоиз, аҳоли учун пуллик хизматлар 2,7 ф.д. ёки 19,9 фоизни ташкил этди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ой давомида 1,8 фоизга арзонлашганлиги умумий ИНИ кўрсаткичининг 0,9 ф.д.га пасайишини таъминлади. 2019 йил бошидан ушбу гуруҳ маҳсулотлари нархи ўртача 5,9 фоизга қимматлашди. Йил давомида (2019 йил июнь ойи 2018 йилнинг июнь ойига нисбатан) мазкур гуруҳ маҳсулотлари нархлари 16,3 фоизга кўтарилди. Таққослаш учун: 2018 йилнинг июнида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ой давомида 1,8 фоизга арзонлашди. 2018 йилнинг январь-июнь ойлари давомида эса нархлар 4,7 фоизга ошган. Йиллик таҳлил натижаларига асосан (2018 йил май 2017 йил майга нисбатан), озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсиши суръати 19,4 фоизни ташкил этган.
2019 йил биринчи ярим йиллигида озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий нархлари 5,9 фоизга кўтарилишига қарамай, умумий натижада ушбу даврнинг ҳар бир ойидаги нархлар ўсиши суръатининг секинлашганлиги билан тавсифланади (жорий йил январь 2,8 фоиздан май 0,5 фоизгача, жорий йил июнь ойида 1,8 фоизга пасайди). Ўтган йилнинг декабрига нисбатан озиқ-овқат масулотлари нархлари ўзгариши динамикаси 2018 ва 2019 йилларнинг I ярмида ҳам ҳудди шундай тенденцияга эга: январдан майгача нархлар ўсиши кузатилиб (2018 йил май ойида 6,6 фоизга ва 2019 йилнинг май ойида 7,9 фоизга ўсди), 2018 йилнинг июнида 4,7 фоизга ва 2019 йилнинг июнида эса 5,9 фоизга пасайди.
Йил давомида (ўтган йилнинг мос ойига нисбатан) ойлик озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари тенденциялари қуйидагиларни кўрсатди: агар 2018 йилнинг биринчи ярмида нархларнинг кўтарилиши сезиларли равишда пасайган бўлса (26,8 фоиздан 19,4 фоизга), 2019 йилнинг шу даврида умумий тенденциялар юқорилигича қолмоқда (14,1 фоиздан 16,3 фоизгача). Шу билан бирга, нархларнинг ўсиш даражаси 2019 йилнинг январь-июнь ойларидаги нархларнинг ўсиши 2018 йилнинг шу даврига қараганда нисбатан паст бўлди.
Озиқ-овқат маҳсулотларидан нархларнинг ўсиши борасидаги етакчилик жорий ой давомида алкоголсиз ичимликлар ва гўшт маҳсулотлари (нархлар мос равишда 1,4 фоиз ва 0,8 фоиз), шунингдек спиртли ичимликлар ва умумий овқатланиш (0,7 фоиз) гуруҳига тегишли бўлди. Маълумот учун: 2018 йилнинг июнь ойида етакчи учлик, нон маҳсулотлари (4,8 фоиз), гўшт маҳсулотлари (4,3 фоиз), спиртли ичимликлар (1,0 фоиз)ни ташкил этган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, умумий олганда жорий йилнинг июнь ойида товар ва хизматларнинг нархлар динамикасига таъсири, бу озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳидаги асосий турдаги мева сабзавотларнинг мавсумийлиги таъсири остида нархларнинг пасайиши содир бўлди.
Ой давомида кўпроқ даражада помидор (57,2 фоиз) ва бодринг (52,1фоиз) маҳсулотлари нархлари пасайди. Кейинги ўринларда карам (36,3 фоизга), тарвуз (22,1 фоизга) ва қовун (10,7 фоизга) қайд этилган. Шу билан бир қаторда пиёз (31,1 фоизга), цитрус мевалар (1,4 фоизга), лавлаги (0,1 фоизга) нархларининг ўсиши кузатилди.
2018 йилнинг декабрь ойига нисбатан нархларнинг ўсиши бўйича етакчи ўринлар пиёз (2,1 баравардан кўпроқ), узум (1,8 баравардан камроқ), нок (1,4 баравар) маҳсулотлари нархларига тегишлидир. Шу билан бир қаторда, ярим йиллик мобайнида бодринг – 84,4 фоизга, помидор – 57,5 фоизга, карам 10,1 фоизга ва картошка нархи 4,2 фоизга арзонлашди. Йил мобайнида бошқаларга қараганда, пиёз (2,3 баравар), сабзи (1,8 баравар) ва карам (1,5 баравар) маҳсулотлари нархлари кўтарилган.
Бу даврда сезиларли равишда узум ва олма нархлари тушди (26,2 фоиз ва 21,5 фоизга).
Умуман олганда, 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида сут маҳсулотлари 10,1 фоиз, спиртли ичимликлар 8,4 фоиз, нон маҳсулотлари, чой ва бошқа маҳсулотлар 5,2 фоиз, гўшт маҳсулотлари 5,2 фоиз, алкололсиз ичимликлар 4,0 фоиз, ёғ ва мойлар 3,1 фоизга қимматлашди. ярим йилликда фақатгина тухум нархларнинг 5,6 фоиз га пасайиши қайд этилди.
Жорий йилнинг биринчи ярмида гуруч 9,7 фоизга, буғдой уни 3,6 фоизга қимматлашди. январь ойида ушбу маҳсулотларнинг энг юқори нархи мос равишда 2,4 фоиз ва 1,6 фоизга кўтарилган. Маълумот учун: 2019 йилнинг январь-июнь ойларида гуруч наррхи бошқа худудларга қараганда Фарғона водийсида (Андижон вилоятида – 12,8 фоизга, Наманган ва Фарғона вилоятларида 11,3 фоизга) кўтарилди. Нархларнинг минимал даражадаги пасайиши Бухоро вилоятида (5,2 фоизга) кузатилди. Ярим йил давомида ун маҳсулотида ўртача Республика кўрсаткичидан (3,6 фоиз) юқори Тошкент шаҳрида (нархларнинг ўсиши 9,1 фоизга), Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари бўйича (нархларнинг ўсиши 7,2 фоизга) кўтарилди.
Йил бошидан мол ва қўй гўшти нархлари тенг миқдорда кўтарилди: қўй гўшти 4,8 фоиз, суяксиз мол гўшти 4,3 фоиз, мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 4,2 фоиз.
Маълумот учун: Жорий йилнинг биринчи ярмида қўй гўшти нархи сезиларли даражада Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўтарилди. Худди шу ҳудудларда суяксиз мол гўшти нархларининг (мос равишда 6,5 фоиз ва 11,0 фоиз) максимал ўсиши қайд этилди. Бошқа мол гўшти, бошқа ҳудудларга қараганда сезиларли даражада Самарқанд (7,2 фоиз) ва Сурхондарёда вилоятларида (7,3 фоиз) қимматлашди. Аксинча, 2018 йилнинг декабрига нисбатан парранда гўшти ва тухум нархлари пасайди. 2019 йилнинг биринчи ярмида бу озиқ-овқат маҳсулотларининг ойлик энг юқори нархларниг пасайиши апрель ойига тўғри келади (парранда гўшти сонлардан ташқари 1,8 фоиз, тухум 3,1 фоиз).
Маълумот учун: жорий йилнинг январь-июнь ойларида ҳудудлар бўйича нарх ўзгариши бир хил бўлмаган. Шундай қилиб, ушбу даврда товуқ болдири ва сон қисмлари нархлари бир қатор ҳудудларда 0,4 фоизга пасайиб, Қорақалпоғистон Республикаси (3,2 фоиз), Жиззах (1,7 фоиз), Қашқадарё (3,4 фоиз), Навоий (1,5 фоиз), Самарқанд (1,2 фоиз), Сурхондарё (5,5 фоиз), Тошкент (2,3 фоиз) ва Фарғона (1,0 фоиз) вилоятларида эса нархлар аксинча кўтарилди. 2019 йилнинг ўтган даврида бу маҳсулот учун энг паст даражадаги нархларнинг пасайиши Тошкент шаҳрида (7,2 фоиз) кузатилди. Бошқа парранда гўшти нархи қуйидаги 4 та ҳудудларда: Қорақалпоғистон Республикаси (1,8 фоиз), Самарқанд (2,1 фоиз), Сурхондарё (4,1 фоиз), Тошкент (1,9 фоиз) вилоятларда кўтарилди. Бошқа ҳудудларда, аксинча, нархлар пасайиши кузатилди (энг паст кўрсаткич Хоразм вилоятида – 10,3 фоиз). Йил бошидан тухумнинг нархи Наманган ва Фарғона вилоятларида 1,7 ва 1,4 фоиз кўтарилди, улардан ташқари бошқа барча вилоятларда нархларнинг пасайиши кузатилди.
Ўтган ярим йилда сут маҳсулоти нархи 12,7 фоизга ошди. 2019 йилнинг биринчи беш ойи мобайнида нархларнинг ойлик ўсиши 0,5 фоиздан 5,5 фоизгача бўлди, июнь ойида нархларнинг 0,5 фоизга пасайганлиги қайд этилди, бунга сезиларли даражада мавсумий омиллар таъсир кўрсатди. Маълумот учун: сут маҳсулотлари нархларининг сезиларли даражада кўтарилиши Хоразм (21,4 фоиз) ва Қашқадарё (18,6 фоиз) вилоятларида кузатилди. Нархларнинг энг паст ўсиши Тошкент вилоятида (2,3 фоиз) қайд этилди. Жорий йилнинг март ойидан июнига қадар ойлик шакар маҳсулоти нархининг пасайишига қарамасдан, 2019 йил июнь ойида шакарнинг нархи 2018 йилнинг якунига нисбатан 4,0 фоизга ошган.
Маълумот учун: ўртача Республика нархларидан баланд кўрсаткичлар Наманган (8,5 фоиз), Сурхондарё (7,4 фоиз), Сирдарё (4,9 фоиз), Хоразм (7,7 фоиз) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (4,2 фоиз) қайд этилган.
Йил давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсиши бўйича етакчи учликни нон маҳсулотлари (25,3 фоиз), мева-сабзавот маҳсулотлари (18,6 фоиз) ва умумий овқатланиш (17,3 фоиз) ни эгаллаган. 2018 йилнинг июнига солиштирилганда гуруч 1,3 бараварга, сут – 25,6 фоизга, ун – 17,1 фоизга, тухум – 16.1 фоизга, қўй гўшти – 12,1 фоизга, суяксиз мол гўшти – 8,6 фоизга, бошқа турдаги мол гўшти – 12,4 фоизга, товуқ болдири ва сон қисми – 11,5 фоизга, бошқа турдаги парранда гўшти – 13,5 фоизга, шакар – 3,8 фоизга қимматлашди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари асосий гуруҳлари нархларининг ўзгариши таҳлили шуни кўрсатадики, жорий йилнинг июнь ойида ҳар бир гуруҳ маҳсулотларининг салмоқ вазнини ҳисобга олган ҳолда, йиғма истеъмол нархлари индекси кўрсаткичларининг таъсир даражаси бўйича етакчилик мева-сабзавот маҳсулотлари, ойлик нархларининг 10,5 фоиз пасайиши оқибатида умумий кўрсаткичларнинг 0,86 ф.д.да пасайишига олиб келди. Кейинги ўринларни гўшт маҳсулотлари (0,09 ф.д.) ва нон маҳсулотлари (0,03 ф.д.) эгаллади.
Таққослаш учун: 2018 йилнинг июнь ойида умумий кўрсаткичларга таъсир кўрсатиш бўйича етакчилик мева-сабзавот маҳсулотлари (-1,45 ф.д.) ва гўшт махсулотлари (0,44 ф.д.) ва яна нон маҳсулотлари (0,41 ф.д.)га тегишли бўлган.
2019 йилнинг июнь ойининг йиғма истеъмол нархлари индекси таркибининг ўтган йилнинг декабрига нисбатан солиштирилганда, мева-сабзавот маҳсулотлари (0,66 ф.д.) етакчи ўринни эгаллаган. Кейинги ўринларда таъсир даражасининг камайишига қараб, гўшт маҳсулотлари (0,55 ф.д.), нон маҳсулотлари (0,43 ф.д.) ва сут маҳсулотлари (0,34 ф.д.) ҳисобланади. Таққослаш учун: 2018 йилнинг июнь ойида 2017 йилнинг декабрига нисбатан умумий кўрсаткичларга таъсири бўйича етакчилик гўшт маҳсулотларига тегишли бўлган. Кейинги ўринларни нон маҳсулотлари (0,68 ф.д.) ва мева-сабзавот маҳсулотлари (0,36 ф.д.) эгаллаган.

 

ЎзА