Қорақалпоғистонда улкан газ захираси борми?

«Ўзбекнефтгаз» Қорақалпоғистонда улкан газ захираси бўлиши мумкинлигини истисно қилмади
Қорақалпоғистондаги Устюрт нефть-газ ҳудудида улкан газ захираси бўлиши мумкин, деди «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси Баҳодир Сиддиқов kun.uzга.
Унинг сўзларига кўра, бу ерда сўнгги икки йилда учта янги кон очилган.
«Куни кеча «Арслон-12» қудуғида газ пайдо бўлди. Учта коннинг барчаси яхлит эканлиги эҳтимоли жуда катта. Кеча газ чиққан «Арслон-12» айнан Арслон ва Жанубий Сурғил конлари ўртасида жойлашган», деди Сиддиқов.
Бу эса ушбу ҳудудда «улкан газ кони жойлашган» дейишга асос бўлади.

 

ЎзА