Фуқароларга пенсия ва нафақа тайинлаш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар сони қисқартирилди

“Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари” тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар билан жойларда фуқароларга давлат хизматларини кўрсатилишида сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш хамда уларга қулайликлар яратишни кучайтириш мақсадида пенсия ва нафақалар тайинлашда тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиш бўйича қуйидаги тартиблар бекор қилинди:
– фуқаронинг жамғариб бориладиган пенсия китобчаси нусхаси тақдим қилиниши;
 
– фуқаронинг меҳнат дафтарчаси нусхасини тақдим қилиниши;
 
– фуқаронинг яшаш жойи бўйича ҚФЙ, МФЙ, ОФЙлардан маълумотномани тақдим қилиниши;
 
– вафот этган фуқаронинг ўлим тўғрисидаги гувоҳноманинг асли.

 

ЎзА