Ўзбекистонга Эрондан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келмоқда

30 июнь – 2 июль кунлари Ўзбекистонга Туркманистон орқали Эрондан иссиқ ва қуруқ ҳаво келмоқда.
“30 июнь – 1 июль кунлари Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида, 1-2 июль кунлари республиканинг қолган ҳудудларида ўртача ҳароратдан 5-7° даража юқори аномал иссиқ кутилмоқда.
Кундуз вақтларда ҳаво ҳарорати шимолда +40…+43 °Cгача, жануб ва чўл зонасида +44…+45 °Cгача кўтарилиши тахмин қилинган.
Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарёда гармсел шамоли кузатилиши мумкин”, дейилади «Ўзгидромет»  хабарида.

 

ЎзА