Қорақалпоғистонда пилла етиштириш режаси ортиғи билан бажарилди

Қорақалпоғистон Республикаси пиллакорлари жорий йил I-II мавсум бўйича давлат пилла етиштириш режа-топшириғини ортиғи билан, яъни 102,5 фоизга бажарилди, деб хабар бермоқда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати.
Режада 590 тонна белгиланган эди, амалда эса 605 тонна етиштирилди.
“Қорақалпоғистон Агро-пилла” МЧЖнинг берган маълумотига кўра Қорақалпоғистон Республикасида ўтган йилда 11 та (Тўрткўл, Элликқальа, Беруний, Амударё, Хўжайли, Тахиатош, Шуманай, Қанликўл, Нукус, Кегайли ва Чимбой) туманда йилнинг 3 мавсумида пилла етиштирилган бўлса жорий йилда йилнинг 4 та мавсумида ҳам пилла етиштириш режалаштирилмоқда.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, ўтган 2018 йил баҳорги мавсумда Республика пиллакорлари 550,2 тонна пилла топширганди.

 

ЎзА