Дмитрий Медведев Хоразмга келди

Россия Федерацияси Ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация 30 май куни Хоразм вилоятига келди.
Урганч халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов кутиб олди.
Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Урганч шаҳрида Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиясининг биринчи йиғилишида иштирок этади.
1.JPG
Мазкур тадбир икки томонлама ҳамкорликнинг янги шакли бўлиб, унда икки мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари томонидан Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 24 апрелда бўлиб ўтган йигирманчи йиғилиши якунлари сарҳисоб қилинади ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ва уларнинг таркибини амалий жиҳатдан бойитиш масалалари муҳокама қилинади.
Йиғилиш якунида қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
14.JPG

 

А. ШОКИРОВ, Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА