Россия ҳукумати раҳбари Ўзбeкистонга келди

Россия Федерацияси Ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация 29 май куни мамлакатимизга ташриф буюрди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг Россия делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.
Россия Федерацияси Ҳукумати раҳбари 30 май куни Урганч шаҳрида Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиясининг биринчи йиғилишида иштирок этади.
Йиғилиш якунида қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Қўшма комиссия йиғилиши мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг янги шакли бўлиб, унга 2018 йил октябрь ойида Россия Президенти Владимир Путиннинг мамлакатимизга давлат ташрифи ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан ўтказилган олий даражадаги музокаралар чоғида асос солинган.
4.JPG
1.JPG

 

Хуршид ҚОДИРОВ, Аъло АБДУЛЛАЕВ , ЎзА