Ўзбекистонда фан номзодларининг ойлик маошлари 30 фоиз, фан докторлари маоши 60 фоизга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашувда ушбу таклифни берди. 
Учрашувда давлатимиз раҳбари 1 сентябрдан барча давлат ташкилотларида илмий-педагогик фаолият билан шуғулланаётган, таълим ва илм-фан соҳасида фаолият олиб бораётган фан номзодларининг ойлик маошларига 30 фоиз, фан докторлари учун эса 60 фоиз устама ҳақи белгилашни таклиф қилди.

 

ЎзА