Халқларимиз манфаатларига хизмат қиладиган муҳим ҳужжатлар имзоланди

Халқларимиз манфаатларига хизмат қиладиган муҳим ҳужжатлар имзоланди

Олий даражадаги Ўзбекистон – Қозоғистон мулоқоти самимий ва амалий руҳда ўтди. Музокаралар якунида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг турли соҳаларига оид ўнга яқин ҳужжат имзоланди.

c91bd8f1-76a4-c4c2-ab06-a852691c95a5.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қўшма баёнотни қабул қилдилар. Солиқ резидентлигини тасдиқловчи расмий ҳужжатларни тан олиш тартиби, Ўзбекистон ва Қозоғистонда фаолият юритаётган икки мамлакат фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида битимлар, “Марказий Осиё” савдо-иқтисодий ҳамкорлик марказини ташкил этиш тўғрисида меморандум ва бошқа соҳаларга оид келишувлар имзоланди.

501033fc-180c-e046-3a3c-f01173d0dc28.jpg

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум қабул қилинди.

dcc9500a-acd2-2903-0d08-bd2c2a717201.jpg

93b20f47-ca6e-687d-96ba-154329033206.jpg

Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифингда давлат раҳбарлари музокаралар қардошлик муносабатларига хос англашув ва самимият руҳида ўтганини, ҳамкорликнинг барча жиҳатлари атрофлича кўриб чиқилиб, ўзаро манфаатли келишувларга эришилганини таъкидладилар. Ушбу давлат ташрифи мамлакатларимизнинг стратегик шерикликни мустаҳкамлашга, минтақада тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлашга интилиши қатъий эканини кўрсатди.

3cac3f66-3942-1e82-c769-9720b3b0f4ce.jpg

63d17a11-3208-a14f-91e4-0c232f837bc9.jpg

6a2bdce2-7738-c8ad-64a1-c95bec4ab177.jpg

 

ЎзА

  15.04.2019, 17:00  |    28 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!