4 апрель жаҳон воқеалари қисқа сатрларда

Франция. Альп тоғларидаги кучли қор бўронлари оқибатида 50 мингга яқин уйлар электр энергияси таъминотидан узилиб қолди. 
Афғонистон. Мамлакат қуролли кучлари томонидан “Толибон” радикал гуруҳига қарши амалга оширилаётган ҳужумларда 13 та ҳарбий ҳалок бўлди.
Шимолий Корея. Косон шаҳрида кучли ўрмон ёнғинлари юз берди.Фавқулодда ҳолат юзасидан Канвондо провинцияси аҳолиси эвакуация қилинди.
Эрон. Кучли ёғингарчилик оқибатидаги сув тошқинларида ҳалок бўлганлар сони 70 тага етди.
Украина. Мамлакатда ўтказилган президентлик сайловларининг биринчи тур натижалари эълон қилинди.

 

З. Мирзабоева, ЎзА