ОАВ: “Xiaomi" смартфонларида хавфли заифлик аниқланди

Исроилнинг «Check Point “ компанияси экспертлари “Xiaomi» смартфонларида яширин равишда зарарли дастурий таъминотларни ўрнатиш имконини берувчи хавфли заифликни аниқлади, дейилади “Коммерсант” хабарида. 

Хавфли заифлик смартфонларнинг “Guard Provide” иловасида аниқланган. Маълум бўлишича, мазкур дастур сервер бошқарувлари билан боғланишда хавфсиз бўлмаган тармоқларга ҳам уланади. Агар смартфон бошқа қурилмалар билан битта Wi-Fi тармоғига уланган бўлса, ўғри бемалол ундаги маълумотларни қўлга киритиши мумкин.

ОАВнинг қайд этишича, ҳозирда “Xiaomi» ишлаб чиқарувчилари ўз смартфонларида аниқланган камчиликни бартараф этишга киришган.

ЎзА