Саммитга юқори мартабали вакиллар юборилмайди

Қўшма Штатлар Хитойда бўлиб ўтувчи “Буюк Ипак йўли”га бағишланган саммитга ўзининг юқори мартабали вакилларини юбормайдиган бўлди. «Reuters! агентлиги бу ҳақда хабар беради. 
Агентлик манбаси ҳисобланган АҚШ давлат департаменти маълумотида “Биз молиявий амалиётларнинг шаффофлиги, халқаро ҳуқуқ меъёрларига амал қилинишига оид хавотирларимизни баён этишда давом этамиз, айни шулар бизнинг тараққиёт ва тартиб борасидаги таянчларимиз ҳисобланади”, дейилади.

 

ЎзА