Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ишбилармон доиралари ўртасида бизнес мулоқот бошланди

Мамлакатимизда Саудия Арабистони Қироллиги Савдо-саноат палаталари Кенгаши Бош котиби Саудбин Абдулазиз ал-Машарийбошчилигидаги делегация бўлиб турибди. 
Делегация таркибидан Қиролликнинг “Far East”, “Awad Group”“Dhel al-Nakheel”, “Rabee company” каби 20 га яқин йирик компаниялари вакиллари ўрин олган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси тақдим этган маълумотларга кўра, мазкур компаниялар мамлакатимиз ишбилармонлари билан қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, озиқ-овқат, туризм, савдо, энергетика соҳалари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш истагида.
Тошкентда бугун, 3 апрель куни ташриф доирасида икки мамлакат ишбилармон доираларининг бизнес учрашуви ҳам ўтказилмоқда. Унда мамлакатимиздан 100 дан зиёд корхона вакиллари иштирок этмоқда.
photo5269588241701513944.jpg

 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА