МИБ директори Қорақалпоғистонда сайёр қабул ўтказди

Олдинроқ оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганидек, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларида сайёр қабул ўтказмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 1 апрель куни Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот тумани 10-сонли мусиқа мактаби биносида Қўнғирот, Қонликўл, Мўйноқ ва Шуманай туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.
Учрашувда Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси раҳбарияти ва тумандаги идоралар мутасаддилари иштирок этдилар.
photo5265085715815967405.jpg
Сайёр қабул давомида 11та фуқаронинг мурожаати эшитилди. Улар асосан табиий газ ва электр энергиясига уланиш, алимент нафақаси ҳамда корхона ва идоралардан иш ҳақини ундириб бериш масалалари билан боғлиқ.
Барча масалалар бирма-бир тингланиб, уларнинг ечими юзасидан масъуллар бириктирилди.
Маълумот учун, Бюро директори Б.Б.Қудратхўжаев 4 апрелгача Қорақалпоғистон Республикасининг яна 3 та ҳудудида сайёр қабуллар ўтказади.
Ушбу сайёр қабуллар натижаси юзасидан батафсил ахборот бериб борилади.
Бош прокуратура ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюросининг
Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармаси

 

ЎзА