Украинада президентликка сайловлар бўлиб ўтди
Мамлакат марказий сайлов комиссияси хабарига қараганда, сайлов бюллетенларининг 22 фоизидан кўпроғи ҳисоблаб чиқилганидан сўнг сайловчиларнинг 30 фоизидан ортиғи Владимир Зеленскийга, 16,8 фоизи амалдаги Президент Пётр Порошенкога овоз бергани маълум бўлган.

Юлия Тимошенко 13 ярим фоиздан ортиқ овоз тўплаган. Кейинги ўринлардаги Юрий Бойко 11,37 фоиз, Анатолий Гриценко деярли 7 фоиз овоз тўплаган.

Эслатиб ўтамиз, аҳолининг президентлик сайловларидаги иштироки 63,52 фоизни ташкил қилган.

 

ЎзА