Танзанияда бир кунда 70 киши сил касаллиги туфайли оламдан кўз юмади.
Mwananchi газетаси хабарига кўра, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шу ҳақда маълумот берган.
Танзания сил касаллиги тарқалган давлатлар қаторида бўлиб, бу ерда йилига 154 минг киши шу касалликка чалинади.
“Беморлар даволанишни бошлашдан олдин 10 ёки 20 кишига касални юқтириб улгуради. Бунинг олдини олиш учун биз барча касалларни шифохонага жойлашимиз керак”, дейди соғлиқни сақлаш, ижтимоий тараққиёт, болалар ва кексалар ҳимояси масалалари вазири Умми Мвалиму.

 

ЎзА