18 март воқеалари қисқа сатрларда

Сурия. Идлиб, Ҳалаб, Латақия вилоятларида жангарилар томонидан тинч аҳолига қарата қуролли ҳужум амалга оширилди.
Конго. Темир йўл ҳалокати оқибатида 24 киши ҳалок бўлди.
Тинч океани. Берингово денгизи ҳудудида метеорит портлаши содир бўлди.
Нидерландия. Утрехт шаҳрида юз берган отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлди.
Россия. Мамлакат оммавий ахборот воситаларининг Москва шаҳрида жойлашган биноларида портлаш таҳдидлари ҳақидаги аноним хабарлар келиб тушди. Текширув ишларида хавфли ашёлар аниқланмаган.

 

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА